Vertu сапфир ойнали ўта мустаҳкам смартфон ишлаб чиқарди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Vertu сапфир ойнали ўта мустаҳкам смартфон ишлаб чиқарди

Vertu сапфир ойнали ўта мустаҳкам смартфон ишлаб чиқарди

Vertu компанияси шикастланишлардан юқори даражада ҳимояланганлиги билан ажралиб турувчи Signature Touch смартфонини ишлаб чиқарди. Иг ҳақда «Корреспондент.net» сайтига асосланиб «Дарё» нашри хабар бермоқда.

Смартфон дисплейининг ҳимоя панели 130 каратли яхлит яримкристалл сапфирдан ишланган бўлиб, ҳар қандай қирилишларга чидамлидир. Смартфоннинг барча моделлари Буюк Британияда қўлда йиғилади. Унинг ўзига хос жиҳатларидан бири қисмларининг жойлашувидир. Масалан, nanoSIM ва MicroSD карталари унинг корпусига «чайка қаноти» оригинал механизми ёрдамида яширилган.
Vertu сапфир ойнали ўта мустаҳкам смартфон ишлаб чиқарди

Vertu Signature Touch 5,2 дьюм, 1920х1080 пикселли дисплей, саккиз ядроли Qualcom Snapdragon 810 просессори ҳамда 4 Гб тезкор ва 64 Гб ички хотирага эга.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru