YouTube`нинг рекламаларсиз пулли обунаси қачондан бошланиши маълум қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

YouTube`нинг рекламаларсиз пулли обунаси қачондан бошланиши маълум қилинди

YouTube`нинг рекламаларсиз пулли обунаси қачондан бошланиши маълум қилинди

YouTube рекламаларсиз пулли обунани 2015 йил 22 октбярдан бошлаши мумкин, дея хабар бермоқда AndroidAuthority каналлар эгаларига маъмурият юборган мактабга асосланган ҳолда.

Хатда роликлар бошланишидан олдин рекламалар чиқиб келмайдиган пулли обуна қачондан бошланиши маълум қилинди.

Унда YouTube канал эгаларига фойдаланиш келишувининг янги шартларини қабул қилишни таклиф этмоқда. Агарда улар ушбу таклифни рад этишса, уларнинг роликлари томоша ёки монетизация учун ёпиб қўйилади. Хатда, шунингдек, 22 октябрдан сайтдан фойдаланишнинг янги модели ишга тушиши қайд этиб ўтилган.

YouTube`нинг пулли кўринишига уланиш қиймати ойига 10 долларни ташкил этади. Мазкур обунага YouTube Music Key мусиқа хизматига бепул уланиш ҳам киради. Хатда айтилишича, канал эгалари пул тўлашдан бош тортса, уларнинг видероликлари фақатгина АҚШ ҳудудида кўрсатиш чекланади. Пулли хизмат сайти ҳам ҳозирча фақат Америка учун мўлжалланган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru