Рубль курсининг тушиб кетишига мос медитация сайти очилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Рубль курсининг тушиб кетишига мос медитация сайти очилди

Рубль курсининг тушиб кетишига мос медитация сайти очилди

ОАВ томонидан «Россия дзени. Бемаъни ва бешафқат» деб номланган «zenrus.ru» сайти россиялик интернет фойдаланувчиларнинг қизиқишларига сабаб бўлмоқда. Сайтнинг ягона саҳифаси валюта ва нефть бозоридаги ўзгаришларни кузатган ҳолда, медитация билан шуғулланишни таклиф этади, деб хабар бермоқда «Kun.uz».

Бош саҳифада учта интерфаол кўрсаткич — доллар ва евронинг рублдаги курси, шунингдек, нефть бареллининг нархи жойлашган. Курс ўзгарганда, рақамлар ранги яшилдан қизилга ўзгаради.

Сайт очилганда эса, медитация учун сокин мусиқа янграй бошлайди. Кўрсаткичлар денгиз ва осмоннинг оқ-қора видеоси фонида жойлашган. Саҳифанинг пастида ижтимоий тармоқларда бўлишиш учун тугмалар бор.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru