UMS мобил оператори “Тўлиқ ишонамиз” бепул хизматини тақдим этади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

UMS мобил оператори “Тўлиқ ишонамиз” бепул хизматини тақдим этади

UMS мобил оператори “Тўлиқ ишонамиз” бепул хизматини тақдим этади

2015 йил 28 сентабрдан бошлаб UMS абонентлари қарзлари 5$га йетгунча ҳам Ўзбекистон бўйича чиқувчи қўнғироқларни амалга ошириш, СМСлар юбориш ва Интернетдан фойдаланиш имконига эга бўладилар.

UMSнинг янги “Тўлиқ ишонамиз” хизматидан «Оптима», «Махи», «Махи Nеw» ва «Ултра» тариф режаларида фойдаланиш мумкин. Мазкур хизматни улаш учун кейинги кетма-кет 2 ой ва ундан ортиқ вақт мобайнида шахсий ҳисобварақдан маблағ йечилган ва айни пайтда абонент рақами тўлиқ бандлаб қўйилмаган бўлиши зарур.

“Тўлиқ ишонамиз” хизмати мутлақо бепул тақдим этилади. Хизматни бошқариш ва фаоллик мақомини текшириш учун абонентлар *164# ягона USSD-сўровидан фойдаланишлари мумкин.

— Қисман бандланиш чегараси минус 5$гача пасайтирилиши абонентларимиз учун, ҳатто улар ўз ҳисобварақларини ўз вақтида тўлдира олмаганларида ҳам алоқада қолиш имкониятидир. UMS компанияси ўз мижозларига ишонади ва уларни узоқ давом этувчи қулай мулоқот воситаси билан таъминлаётганлигидан мамнундир, — деб таъкидлади, UMS компаниясининг Маркетинг ва операторлик бизнесини ривожлантириш департаменти директори Андрей Мамайев. — Биз мобил операторнинг уяли алоқадаги сифат, арзонлик ва қулайлик каби бош мезонларига амал қилишда давом этмоқдамиз.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru