Тошкентда Galaxy Note 5 смартфони 3,7 миллион сўм нархда сотилмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентда Galaxy Note 5 смартфони 3,7 миллион сўм нархда сотилмоқда

Тошкентда Galaxy Note 5 смартфони 3,7 миллион сўм нархда сотилмоқда

Samsung компаниясининг шу йилнинг 13-августида расман намойиш этилган фаблети – Galaxy Note 5 пойтахт бозорларида сотилиши бошланди. Бу ҳақда Mobinfo.uz га асосланиб Kun.uz маьлум қилди.

Қурилма 5,7 дюмли 1440х2560 пиксел зичликга эга Super AMOLED дисплeй, 16-мегапиксел асосий ва 5 мегапиксел олд камера, 2,1 GHz частотада ишловчи 8 ядрога эга Exynos 7420 процессори 4 Гб тезкор ва 32/64/128 доимий хотира билан жиҳозланган. Смартфон миcроСД (флэш хотира) карталарини қўллаб қувватламайди.

Шунингдек Galaxy Note 5 – 3000 mAch’ли тезкор қувват тўлдириб олиш хусусиятига эга батареяга билан жиҳозланган.

Тошкентнинг “Флэшка” (собиқ “Малика”) техник буюмлари бозорида Galaxy Note 5’нинг 32 Гб доимий хотирага эга варианти 3,8 миллион сўм нархда сотилмоқда. Шунингдек ушбу бозордан Galaxy Note 4’ни 2,7 миллион сўмга харид қилиш мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru