Google иккита янги Nexus смартфонини тақдим этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Google иккита янги Nexus смартфонини тақдим этди

Google иккита янги Nexus смартфонини тақдим этди

Google корпорацияси LG томонидан яратилган Nexus 5X ва Huawei компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Nexus 6P смартфонларини тақдим этди. Бу ҳақда Meduza га асосланиб Daryo нашри хабар беради.

6P уч хил рангда чиқарилади: оқ, алюминий ва графит. Экранининг ҳажми 5,7 дюймни ташкил этади. Смартфон 12,3 мегапикселли асосий камера ва 8 мегапикселли олд камера билан жиҳозланган. Қурилма уч гигабайтли оператив хотира ва 2 ГГц частотали Octa-core Qualcomm процессорига эга.

Nexus 5X смартфони 6P’га қараганда бироз кичикроқ. Унинг экрани 5,2 дюйм. Унинг орқа томонидаги камера 12,3 мегапиксел, селфи учун мўлжалланган камераси эса беш мегапикселни ташкил этади. Qualcomm процессори 1,8 ГГц частота билан ишлайди. Nexus 5X уч хил — қора карбон, оқ кварц ва мовий муз рангларда чиқарилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru