Google Қозоғистон YouTube`ини ишга туширишини маълум қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Google Қозоғистон YouTube`ини ишга туширишини маълум қилди

Google Қозоғистон YouTube`ини ишга туширишини маълум қилди

Google компанияси YouTube видеохостингининг Қозоғистон учун мўлжалланган youtube.kz доменидаги маҳаллий намунасини ишга тушириши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар тарқатди.

Ушбу маҳаллий намунада Қозоғистондаги энг машҳур видеороликлар тақдим этилади. Ушбу роликларни қозоғистонлик иқтидорли видеоконтент ишлаб чиқарувчилари, телекомпаниялар, реклама берувчилар ва брендлар тақдим этиши мумкин.

Қайд этилишича, ҳар йили YouTube фойдаланувчилари сони 40 фоизга кўпаймоқда. Ушбу видеохостингда роликлар ва бошва видео маҳсулотларни томоша қилиш учун ажратилаётган вақт ҳажми ҳам 60 фоиздан ортиб бормоқда. Шунингдек, ҳар йили YouTube орқали 6 млрдга яқин видео томоша қилиниб, дақиқасига 300 соатлик видеоконтент жойланади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирча YouTube`нинг Ўзбекистондаги маҳаллийлаштирилган намунаси ишга туширилмаган. Бироқ www.youtube.uz домени Американинг корпоратив брендларни сохталаштирувчи интернет-қаллоблик, қароқчилик ва киберсквоттингдан ҳимоя қилиш билан шуғулланадиган MarkMonitor Inc. дастурий таъминот компанияси томонидан банд қилинган.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru