Microsoft ва Google патент ҳуқуқи бузилишига оид 18та суд ишини тўхтатишга келишишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Microsoft ва Google патент ҳуқуқи бузилишига оид 18та суд ишини тўхтатишга келишишди

Microsoft ва Google патент ҳуқуқи бузилишига оид 18та суд ишини тўхтатишга келишишди

Microsoft ва Google корпорациялари бир-бирига нисбатан тақдим этилган патентга оид ҳуқуқлари бузилиши борасидаги барча суд жараёнларини тўхтатиш тўғрисида келишувга эришишди. Бу ҳақда Reuters'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

“Microsoft ва Google бир қатор патент масалалари бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олди, шунингдек, биз мижозларимиз фойдаси учун келгусида бошқа жабҳаларда ҳам биргаликда иш юритишни мўлжалламоқдамиз”, — дейилади расмий хабарда.

Хусусан, компаниялар мобиль телефонлари, WiFi, Xbox ва Microsoft ўйин консоллари учун ишланмалар ҳамда Windows`нинг бошқа маҳсулотлари соҳасидаги технологияларга оид патентли масалаларни ҳал қилиш ҳақида келишиб олинганини маълум қилишди.

Бунда компаниялар АҚШ ва Германиядаги 18та суд жараёнига чек қўйишди. Айни пайтда, келишув шартлари батафсил ошкор қилинмади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru