Google.com домени 12 долларга сотиб олинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Google.com домени 12 долларга сотиб олинди

Google.com домени 12 долларга сотиб олинди

2015 йилнинг 28 сентябрь куни Google собиқ ходими Санмай Вэд Google Domains хизмати орқали Google.com доменини қидирувга берди. Айни шу вақтда домен ҳеч кимга тегишли бўлмаган. Бу ҳақда Business Insider'га асосланиб Kun.uz ёзмоқда.
Вэд дунёдаги энг кўп ташриф буюрувчига эга интернет манзилини 12 долларга сотиб олди. У банк картаси орқали тўловни оширгандан сўнг Google ички тармоғи орқали компания томонидан юборилган хатни қабул қилиб олди.
Google.com домени 12 долларга сотиб олинди

Натижада Вэд Google бошқарув панелига кириш имконига эга бўлди. Орадан бир дақиқа ўтиб Google унинг харидини бекор қилди ва Вэд Google.com доменига эга бўлиш учун тўлаган 12 долларни қайтариб берди. Шундан сўнг Вэд ғаройиб савдоси ҳақидаги барча тафсилотларни LinkedIn`да қолдирди.
Google.com домени 12 долларга сотиб олинди

Ҳозирча компания Google.com домени қандай қилиб бегона шахслар қўлига ўтиб қолгани ҳақида маълум қилгани йўқ. Вэднинг ўзи эса ҳолат Google Domains хатоси ёки Google домен муддатини ўз вақтида узайтирмагани учун рўй берганини тахмин қилди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru