LG LTE тармоғи орқали интернетга уланувчи “ақлли” соатини намойиш қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

LG LTE тармоғи орқали интернетга уланувчи “ақлли” соатини намойиш қилди

LG LTE тармоғи орқали интернетга уланувчи “ақлли” соатини намойиш қилди

LG компанияси LTE тармоғи орқали интернетга уланувчи янги Android Wear “ақлли” соатини намойиш қилди. Бу ҳақда The Verge'га асосланиб Kun.uz маьлум қилди.

2015 йил баҳорида намойиш қилинган соатнинг янги намунаси янада кенгроқ экранга эга бўлди. Экран диагонали 1,38 дюм (1 дюм – 2,54 см), пикселлар сиғими эса 480тани ташкил этади. Шунингдек, гажет 570 мАс аккумулятор, Snapdragon 400 процессори, 768МБ оператив ҳамда 4ГБ ички хотира билан таъминланган.

Янги қурилмага танланган рақамларга қўнғироқ қилиш ва иловалар фаолиятини тезлаштириши лозим бўлган қўшимча тугмача, қувватни тежаш тартиби ва мобил радио ҳам ўрнатилган.

Гарчи бу LTE тармоғини қўллаб-қувватловчи илк смарт-соат бўлмаса ҳам, ушбу вазифа ёрдамида Android Wear фойдаланувчилари доимий равишда смартфонга уланишдан халос бўлишди.

Янги соат нархи ва сотувга чиқиш санаси ҳозирча номаълум. LG компанияси Android Wear соатлари МДҲ давлатларида ҳам сотувга чиқарилиши тўғрисида хабар берди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru