Google расман Alphabet’нинг мулкига айланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Google расман Alphabet’нинг мулкига айланди

Google расман Alphabet’нинг мулкига айланди

Google расман Alphabet холдинг компаниясининг бир қисмига айланди. Бу ҳақда «РБК» га асосланиб Daryo.uz хабар бермоқда.

Энди корпорация август ойида ташкил этилган янги холдинг — Alphabet’нинг юз фоизлик «шўъбаси»га айланди. Катта эҳтимол билан, фойдаланувчилар мазкур ўзгаришларни амалда сезмайди.

5 октябрдан юқори технологик NASDAQ биржасида Google акциялари ўрнини Alphabet қимматбаҳо қоғозлари эгаллайди. Айни вақтда аввалги тиккерлар — GOOG ва Googl ўзгармай қолади.

Google холдинг компаниясининг энг йирик сегменти бўлади — мазкур сегментдан YouTube видеохостинги, Android операцион тизими, шунингдек, реклама ва мобил иловалар билан шуғулланувчи бўлинмалар жой олади.

Alphabet’нинг сайти abc.xyz манзилида жойлашган бўлиб, холдингга Ларри Пейж раҳбарлик қилади, Сергей Брин эса холдинг компания президенти лавозимини эгаллайди, Google’га эса Сундар Пичаи бош қилиб тайинланган.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru