Тошкент смартфон бозорида iPhone 6S сотилмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкент смартфон бозорида iPhone 6S сотилмоқда

Тошкент смартфон бозорида iPhone 6S сотилмоқда

Бутун дунё бўйича сотувга чиқарилганига сал кам бир ҳафта тўлгач, Ўзбекистонда ҳам Apple iPhone 6S смартфонлари сотила бошланди. Янги аппарат дизайни ўтган йилги iPhone 6дан деярли фарқ қилмайди, фақат ранг-туси бироз фарқланади (Rose gold ранги янгилик бўлди).

Эслатиб ўтамиз, 6S сериясида Apple A9 процессорини қўллар эди. Ишлаб чиқарувчининг маълумотларига қараганда, у биринчи iPhone’нинг процессорига нисбатан 70 фоизга самарадорроқдир.
iPhone 6S’нинг яна бир ўзига хос жиҳати камера бўлди; унинг ечими 12 мегапикселгача кўтарилди. Камера 4K ечимидаги видеони суратга олиш имконини беради. Фронтал камера 5 мегапиксель ва сенсорга эга.

Apple iPhone 6S аппаратига 3D Touch технологиясини киритди. У босиш кучини фарқлаб, шунга яраша буйруқларни бажаришга мўлжалланган. Янгилик iOS 9 оператив дастурида ишлайди.
iPhone 6S смартфонининг 16 Гб хотирали қора рангли версияси Тошкентдаги “Малика” бозорида 4.1-4.2 млн сўмни ташкил қилмоқда. 64 ва 128 Гб хотирали версиялар ҳозирча сотувга чиқарилгани йўқ. Бундан ташқари, iPhone 6S Plus модели ҳам сотувга чиқарилмади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru