Россия ҲКК генерали: ГЛОНАСС тизими бутун ер шарини қопламоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Россия ҲКК генерали: ГЛОНАСС тизими бутун ер шарини қопламоқда

Россия ҲКК генерали: ГЛОНАСС тизими бутун ер шарини қопламоқда

Россиянинг ГЛОНАСС навигацион тизими айни пайтда бутун ер шарини қопламоқда ва тўлиқ таркибда ишламоқда, деб маълум қилди Россия ҳарбий-коинот кучлари 15-армияси штаби бошлиғи, генерал-майор Анатолий Нестечук. У бу ҳақда “Русская служба новостей” радиостанцияси эфирида маълум қилди.

“Мамлакатнинг ГЛОНАСС тизими тўлиқ ҳажмда ишламоқда, яъни бутур ер шарини қоплаб олган. Биз фаоллик билан ривожланмоқдамиз”, деб айтди Нестечук.

Нестечукнинг таъкидлашича, жадвалдан ташқари вазиятларда ишларни бажаришга имкон берувчи захира қурилмалар ҳам бор. Жадвал бўйича 24 та фаол қурилма ишлатилиши кўзда тутилган.

“Бугунда қоплаш аниқлиги 3-5 метрни ташкил қилади ва бу GPS кўрсаткичлари билан мосдир”, деб таъкидлаб ўтди Нестечук.

Аввалроқ Нестечук Россия Қуролли кучлари АҚШнинг GPS навигацион тизимининг маълумотларига ишонмасликларини, чунки уларга атайлаб нотўғри маълумотлар киритилиши мумкинлигини айтиб ўтганди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru