«Sony PlayStation» интернет дўкони хакерлар ҳужумига учради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Sony PlayStation» интернет дўкони хакерлар ҳужумига учради

«Sony PlayStation» интернет дўкони хакерлар ҳужумига учради

«Sony PlayStation» интернет-дўкони 8 декабрда киберҳужумга учраб, ишламай қолди. «Sony Computer Entertainment» муаммо икки соат давом этгани ва бутун дунёда қайд этилганини маълум қилди. Компания матбуот хизмати маълумотлар ўғирлагани аломатлари топилмаганини билдирган, деб хабар бермоқда «Kun.uz».

24 ноябрда «Sony Pictures Entertainment» компьютер тизимлари киберҳужум натижасида бузилиб, студия ходимлари ва Голливуднинг айрим юлдузлари ҳақидаги махфий маълумотлар Интернетга тарқалганди.

«Sony Pictures»га Шимолий Корея хакерлари ҳужум қилган деб тахмин қилинмоқда, бироқ Шимолий Корея томони бу воқеага дахлдорлигини инкор қилган.

Айни пайтда ФҚБ «Sony Pictures»нинг айрим ходимларига жўнатилган таҳдидли хатларни текширмоқда.

фото: Kun

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru