iPhone 6s эгалари смартфоннинг тўсатдан ўчиб қолишидан шикоят қилишмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

iPhone 6s эгалари смартфоннинг тўсатдан ўчиб қолишидан шикоят қилишмоқда

iPhone 6s эгалари смартфоннинг тўсатдан ўчиб қолишидан шикоят қилишмоқда

Apple’нинг энг охирги моделдаги iPhone 6s смартфонининг баъзи эгалари кутилмаган муаммога дуч келишаётганини айтишмоқда. Смартфон вақти-вақти билан батареяси тўла бўлишига қарамасдан ўз-ўзидан ўчиб қолмоқда.

Apple қурилмаларини қўллаб-қувватлаш форумлари ва Reddit’да ушбу муаммо ҳақида ўнлаб хабарлар берилган. iPhone 6s бундай тарзда ўчиб қолганда, уни қайта ёқишнинг ягона йўли уни "қатъий" қайта юклашдир. Бунинг учун ўчириш ва "уйга" тугмаларини бир вақтда бир неча сония босиб туриш талаб қилинади.

Бу муаммо смартфоннинг деталларига боғлиқ бўлмай, унинг дастурий таъминотида бўлиши эҳтимоли мавжуд. Гап шундаки, шундай ўз-ўзидан ўчиб қолиш ҳолатлари ҳақида смартфон операцион тизимининг янги версияси – iOS 9.0.1’ни ўзларининг смартфонларига ўрнатган Apple’нинг аввалги моделлари эгалари ҳам маълум қилишмоқда. Бундан кейин компания баъзи хатолар тузатилган янги апдейт iOS 9.0.2’ни чиқарди. Бироқ ҳал қилинган муаммолар орасида ўз-ўзидан ўчиб қолиш муаммоси ҳақида ҳеч нарса айтилмаган.

Агар компания ходимлари бу хатони топа олсалар, у ҳойнаҳой операцион тизимнинг янги релизларида тузатилса керак.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru