“Beeline” абонентлар учун янги эксклюзив салонни ишга туширди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

“Beeline” абонентлар учун янги эксклюзив салонни ишга туширди

“Beeline” абонентлар учун  янги эксклюзив салонни ишга туширди

“Beeline” Яшнобод тумани ҳудудида янги эксклюзив савдо ва хизмат кўрсатиш офиси ишга туширилганлиги ҳақида хабар беради.

“Компаниямиз учун биринчи ўринда доим хизмат сифати бўлиб келган ва шундай бўлади ҳам, бунга эса савдо тармоғини ривожлантирмасдан эришиб бўлмайди, – воқеани шарҳлайди “Унител”нинг тижорат директори Максим Ёфремов. – “Beeline” офисларининг исталган аҳоли пунктида яратилган масофа қулайлигидан ташқари, биз мазкур салонларнинг даражасига нафақат хизматларимизнинг тақдим этилганлиги, балки мижозларимизга хизмат кўрсатилиши жиҳатидан ҳам жиддий эътибор берамиз. Аминманки, янги офис абонентларнинг энг юқори талабларига жавоб беради”.

Салон Паркент ва Олтинтепа кўчалари чорраҳасида жойлашган бўлиб, ахборотли демо-зонани ўз ичига қамраб олган. Абонентлар бу йерда янги рақам ёқтиришлари, маслаҳат олишлари, техник қўллаб-қувватланишлари, шунингек ўзларига мақул келган тариф режасини танлашлари, мобил интернери тезлигини синаб кўришлари мумкин.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru