iOSда янги вирус пайдо бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

iOSда янги вирус пайдо бўлди

iOSда янги вирус пайдо бўлди

Хитой ва Тайвандаги Apple компанияси қурилмаларида YiSpecter деб номланган янги вирус пайдо бўлди. Бу ҳақда Cnet'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

iOS базасидаги қурилмаларни зарарловчи янги вирус ўзбошимчалик билан реклама эълонларини кўрсатиб, мобил иловаларни ўрнатади ва ишга туширади, уларни мавжудлари билан алмаштириб, реклама роликларини намойиш этиш учун бошқа иловалардан фойдалана олади.

Шунингдек, вирус ўрнатилган стандарт қидирув тизимини ўзгартириб, браузердаги янги саҳифаларни ёпади ва қурилма ҳақидаги маълумотларни юклайди.
Paolo Alto Networks`даги киберхавфсизлик соҳаси мутахассисларининг сўзларига кўра, QVOD иловаси қиёфаси остида яширинган YiSpecter вируси жуда кўп имкониятларга эга.

“Биз ўз мижозларимизга кечаётган ҳодисалардан бохабар бўлиб бориш, фақатгина App Store расмий дўконидан контентларни кўчириб олишни тавсия қиламиз”, - деди Apple компаниясидаги ахборот манбаси.
Айни пайтда зарарланган қурилмалар сони қанча экани номаълум. Бироқ вирус 2014 йилнинг ноябрь ойидан буён мавжуд бўлиб, Осиё мамлакатларида кенг тарқаб улгурган.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru