Android One смартфонлари пойтахт савдо марказларида 800- 850 минг сўмдан сотилмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Android One смартфонлари пойтахт савдо марказларида 800- 850 минг сўмдан сотилмоқда

Android One смартфонлари пойтахт савдо марказларида 800- 850 минг сўмдан сотилмоқда

Artel компанияси томонидан Google билан ҳамкорликда чиқарилган Android One смартфонларини пойтахт савдо марказларидан 800-850 минг сўмдан сотиб олиш мумкин. Бу ҳақда Mobinfo.uz га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда

Android One 5-дюймли 1280х720 IPS-дисплей билан ҳамда 64 битли 4 ядроли Qualcomm Snapdragon 410 процессори билан жиҳозланган. Унда Adreno 306 график назорати бор.

Унинг оператив хотираси 2 Гб, ўрнатилгани хотираси эса 16 Гб. ни ташкил этади. Смартфон икки йиллик кафолат билан Android 5.1.1 Lollipop операцион тизимида ишлайди. Бундан ташқари смартфон иккита SIM-картада ишлайди ва 4G (LTE) мобиль алоқасини қўллаб-қувватлайди.

Унда 5-Мп ли олди, 13-Мп ли орқа камералар ўрнатилган. Смартфон мажмуасида қувватлантиргич, қулоқчин, силиконли қоплама, шунингдек, телефон ишланмаси билан таништирувчи ҳужжатлар бор.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru