Октябр ойида Beeline абонентларидан энг кўп берилган саволлар » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Октябр ойида Beeline абонентларидан энг кўп берилган саволлар

Октябр ойида Beeline абонентларидан  энг кўп берилган саволлар

Beeline ижтимоий тармоқлардаги компаниянинг Facebook, OK.RU ва Twitter‘даги корпоратив саҳифаларида энг кўп берилган саволлар рўйҳатини тузди.

1. Детализацияни қандай олса бўлади, ва унинг нархи қанча?

Детализацияга https://uslugi.beeline.uz wеb-сайти орқали буюртма бериш, Beeline Uzbekistan мобил иловаси орқали, шунингдек компаниянинг шахсий офисларидан бирига мурожаат этиб олиш мумкин. Компания офислари орқали детализацияга буюртма бериш пуллик (1кун учун – $1, 7 кун учун – 2$, 1 ой учун – 4$).

2. Баланс нима учун камаяди?

Баланснинг камайиши абонент тарафидан компаниянинг хизматларидан фойдаланишни акс эттиради. Бу SMS- MMS-хабарлар, Интернетга уланиш, роумингда телефондан фойдаланиш, абонент тўловига эга ва пуллик қўшимча хизматларни ёқиш, шунингдек қисқа рақамлардан фойдаланиб контент-провайдерлар хизматларидан фойдаланиш чоғида амалга оширилади. Бундан ташқари, Ишончли тўлов ва Автотўлов хизматлари тақдим этилган пайтда ҳам балансдан маблағ ечилиб олинади. Ҳисобдаги маблағ миқдорини назорат қилиш учун *102# буйруғидан фойдаланиш, 0697 бепул рақамига қўнғириқ қилиш, ёки детализацияга буйруқ бериш мумкин.

3. Гудок ўрнига совға сифатида мусиқага буюртма бериш қандай амалга оширилади?

Ҳа, совға сифатида мусиқага буюртма бериш мумкин. Бунинг учун Галереяда мусиқани танлаб, “Совға сифатида олиш” опциясини танлаш лозим. Хизматга буюртма берган абонент қуйидаги SMS‘ни олади: “Melodija v podarok byla uspeshno dostavlena abonentu s nomerom 99890xxxxxxx”. Абонент эса ўз навбатида буюртма берган абонентнинг телефон рақами кўрсатилган ҳолда совға ҳақида SMS олади.

4. Beeline Club баллари қандай берилади?

Ҳар бир SMS, MMS, Интернет, ҳарид қилинган расм ва мусиқалар учун сарфланган 1$ эвазига 5 балл берилади. Батафсил маълумотга 0777 рақами орқали, ёки www.beelineclub.uz сайти орқали эга бўлиш мумкин.

5. Рақамни қандай қилиб ўз номига расмийлаштириш мумкин?

Қайта расмийлаштириш тартибига кўра икки тараф ўз паспортларининг оригиналлари билан компания офисига ташриф буюришлари лозим. Оддий рақамларни қайта расмийлаштириш нархи 2$, рақам “олтин” рақамлар тоифасига мансуб бўлса, “олтин” рақамнинг тўлиқ нархи тўланади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru