Apple компанияси iMac стол компьютерларини янгилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Apple компанияси iMac стол компьютерларини янгилади

Apple компанияси iMac стол компьютерларини янгилади

13 октябрь куни Apple компанияси iMac стол компьютерларининг янгиланган сериясини расман тақдим этди. Бу ҳақда 3D News'га асосланиб Дарё нашри хабар бермоқда.

Унда асосий янгилик 21,5 дюймли модификация бўлиб, у биринчи марта 4К (4096×2304) пикселли Retina IPS-дисплейга эга бўлди.

27 дюймли Apple iMac экранининг пиксели аввалги ҳолича қолган бўлса-да, ранглар қамрови кенгайди.

Шунингдек, 21,5 дюймли iMac’га бешинчи авлод Intel Core оиласидаги CPU асос бўлди, 27 дюймли iMac’га эса янги Skylake чиплари ўрнатилди.

Янгиланган iMac’ларнинг барчасига 2 ва 3 терабайтли Fusion Drive гибрид «омборхона»ларини ўрнатиш мумкин. Шунингдек, муқобил сифатида 24 Гб флеш хотира ва 1 Тб қаттиқ дискни танлаш мумкин.

Моноблоклар билан бир қаторда, Apple улар билан комплект ҳолда тақдим этиладиган Magic аксессуарлари — Magic Keyboard клавиатураси, Magic Mouse 2 сичқончаси ва Magic Trackpad 2 трекпедини намойиш қилди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru