iOS 9 операцион тизимига "джейлбрейк" чиқди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

iOS 9 операцион тизимига "джейлбрейк" чиқди

iOS 9 операцион тизимига "джейлбрейк" чиқди

Pangu дастурчилари интернетга iOS 9 операцион тизимининг илк "джейлбрейк"ини жойлашди. Бу жараённи фақатгина Windows тизимида ишлайдиган компьютерда амалга ошириш мумкин. Бунинг учун дастлаб Find my iPhone функцияси ҳамда экранни блокловчи паролни ўчириш керак бўлади.

Pangu Jailbreak iOS 9.0, 9.0.1 ва 9.0.2 версияларда ишлайди. 9to5Mac сайти муаллифлари "джейлбрейк" ҳақиқатдан ҳам ишламоқда. Бироқ бу жараён iPhone'ни iTunes'даги захира нусхаси орқали қайта тиклашни талаб қилиши мумкин.

Маълумот учун, "джейлбрейк" асосан смартфонга бошқа манбалардан иловалар кўчириб олиш имконини яратиш мақсадида ўрнатилади. "Джейлбрейк" қилинган смартфонлар Apple томонидан бериладиган кафолатдан маҳрум бўлади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru