Windows`нинг сўнгги намуналарида хавфли заифлик аниқланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Windows`нинг сўнгги намуналарида хавфли заифлик аниқланди

Windows`нинг сўнгги намуналарида хавфли заифлик аниқланди

Windows операцион системаларининг Vista`дан кейин ишлаб чиқарилган барча намуналарида хавфли заиф нуқта мавжудлиги аниқланди. Бу ҳақда ZDNet'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Заифлик Microsoft ОСнинг барча намуналари, шу жумладан, Windows 10 га ўрнатилган Internet Explorer браузерига тегишли. Браузердаги заиф жой орқали бегона кимсалар операцион системага тўлиқ кира олади ва иловаларни ишга тушириб, янги дастурларни ўрнатиши ва ўчириб ташлаши, шунингдек, қаттиқ дискдаги барча маълумотларни ўзгартиришри мумкин.

Шу билан бирга, қурбонларнинг зарарли код жойлашган махсус веб саҳифага киришининг ўзи ҳам кифоя қилади. Айни пайтда Microsoft мазкур камчиликни бартараф этишга киришган.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru