Microsoft ўз ноутбукларини чегирма асосида сотади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Microsoft ўз ноутбукларини чегирма асосида сотади

Microsoft ўз ноутбукларини чегирма асосида сотади

Microsoft ўз ноутбукларини компаниянинг расмий дўконларида эски лэптопларни алмаштириш эвазига чегирма асосида сотмоқда. Бу ҳақда компаниянинг расмий сайтига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Мазкур акция нархи 599 доллардан зиёд Microsoft ноутбуклари учун амал қилади. Microsoft ҳар қандай ноутбуки сотувида 200, MacBook топширилганда 300 долларгача чегирма қилиши мумкин. Шунга яраша чегирмага эга бўлишнинг ўзига яраша шартлари бор.

Топшириладиган қурилма олти йилдан кўп ишламаган, ишлаш хусусиятига эга ва жиддий зарар кўрмаган бўлиши керак. Дисплей диагонали 11 дйюмдан кичик бўлмаслиги керак.
Акция 14 октябрдан 20 октябрга қадар бўлиб ўтади. У фақатгина АҚШ ва Канадада амал қилади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru