Android фойдаланувчиларида Google Play янги дизайнга ўта бошлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Android фойдаланувчиларида Google Play янги дизайнга ўта бошлади

Android фойдаланувчиларида Google Play янги дизайнга ўта бошлади

Android фойдаланувчиларининг бир қисмида Google Play дастурлар дўкони дизайни ўзгарди. Бу ҳақда TJournal'га асосланиб Daryo.uz хабар бермоқда.

Фойдаланувчиларнинг қанча фоизи янгиланмага эга бўлгани ва янги дизайнни ёқиш учун нима қилиш кераклиги аниқ эмас.

Янги версияда аввал мавжуд бўлган барча категориялар иккита: «Дастурлар ва ўйинлар» ҳамда «Кўнгилочар» бўлимларига бирлаштирилган. Иккинчисига мусиқа, кино ва китоблар киритилган.

Категорияларга дўконнинг ён менюсидан ҳам кириш мумкин бўлди. Шунингдек, «варақлаш» чоғида анимациялар пайдо бўлди: улар орқали сараланган мавзулар кўрсатиладиган горизонтал витрина очилади.

Google вакиллари ҳозирча ўзгаришлар ҳақида расман эълон қилганича йўқ. TechCrunch тахмин қилишича, Google Play’нинг янги версияси кўп сонли фойдаланувчиларда пайдо бўлгачгина, анонсни кутиш мумкин.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru