iPhone 7 смартфонида Intel микросхемалари қўлланиши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

iPhone 7 смартфонида Intel микросхемалари қўлланиши мумкин

iPhone 7 смартфонида Intel микросхемалари қўлланиши мумкин

Intel компанияси ходимлари янги авлод iPhone смартфонлари учун Qualcomm компанияси LTE-модемининг муқобили устида иш олиб бормоқдалар.

Intel янги LTE Cat. 10’ни қўллаб-қувватловчи янги XMM 7360 чип-модемини ишлаб чиқмоқда. Бу чип-модем маълумотларни 450 Мбит/сония тезлик билан юклаб олишни таъминлашга қодир. Манбанинг маълум қилишича, ушбу чип-модем устида Intel’нинг минглаб ходимлари иш олиб бормоқда. Apple ва Intel ўртасида битим агар Intel чипнинг эълон қилинган кўрсаткичларига эриша олсагина тузилади.

Манбанинг хабар беришича, Apple ўзида A сериясидаги процессор ва LTE-модемни сақловчи “чипда тизим” (system-on-a-chip, SoC) яратилишига қизиқиш билдирмоқда. Янги авлод iPhone 6s смартфонида датчиклардан олинган маълумотларни қайта ишлаш учун мўлжалланган M9 cопроцессори A9 процессорига ўрнатилган. Шу тариқа, агар Apple компанияси Intel’нинг LTE-модемидан фойдалана олса, келгусида Intel компанияси Apple қурилмалари учун процессорлар ишлаб чиқариш билан шуғулланиши мумкин.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru