YouTube’нинг рекламасиз бўлган пулли версияси ишга туширилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

YouTube’нинг рекламасиз бўлган пулли версияси ишга туширилади

YouTube’нинг рекламасиз бўлган пулли версияси ишга туширилади

YouTube видеосервиси 28 октябрь куни роликларни рекламасиз кўриш имконини берувчи Red сервисини ишга туширади. Бу ҳақда Meduza'га асосланиб Daryo.uz хабар бермоқда.

Обуна нархи 9,99 долларни ташкил этади. Бундан ташқари, YouTube Red фойдаланувчилари янги YouTube Music мусиқий сервисини ишлатиш ҳуқуқини қўлга киритади. У видеоклиплар қидириш, шунингдек, мусиқаларни офлайн равишда тинглаш имконини берувчи янги дастурдир.

2016 йилдан бошлаб YouTube Red обуначилари YouTube учун махсус яратилган видеоконтент ва фильмларни кўриш имкониятига эга бўлади.

Видеосервиснинг рекламали асосий версияси бепуллигича қолади ва ҳеч қандай ўзгаришларга учрамайди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru