Янги iPhone 7 смартфонининг афсонавий сирлари » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Янги iPhone 7 смартфонининг афсонавий сирлари

Янги iPhone 7 смартфонининг афсонавий сирлари

Apple компанияси янги iPhone 6s смартфонини тақдим этганига икки ой ҳам тўлмаси, ОАВлар компаниянинг янги смартфони фрагменти ҳақида бонг уришни бошлашди. Мутахассислар iPhone 7 да “Home” тугмачаси бўлмаслиги ва қурилманинг экрани янада катта бўлиши аниқлашди, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

Apple муҳандислари қурилмадаги ягона тугмачани олиб ташлаш эвазига, экранни янада кенгайтиришга муваффақ бўлишади. Янги iPhone 7 букилган шаклли дисплейга эга бўлади. бу дегани дисплей қурилманинг барча жойларини қоплаб туради.
Иккинчи янгилик қрилмани тўлиқлигича сапфир шишаси билан қопланишидир.

Бу эса, ўз навбатида, смартфонни ҳар хил вазиятларда синиш ва ёрилиш каби ноҳуш ҳолатларнинг олдини олади. Айни дамда сапфир шишадан Apple Watch соатларида фойдаланиляпти.
Бундан ташқари янги iPhone узоқ вақт автоном режимда ишлай олади. Мутахассисларнинг фикрича, Apple компанияси мана, бир неча йиллардирки, қурилмаларининг қувватсиз узоқ вақт ишлаши устида бош қотирмоқда. MacBook ноутбукида бу нарсага маълум бир миқдорда эришилди. Қурилманинг автоном режимда ишлаш қуввати икки бараварга ошди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru