Apple компанияси iPhone телефонини ҳимояловчи механизм ихтиросини патентлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Apple компанияси iPhone телефонини ҳимояловчи механизм ихтиросини патентлади

Apple компанияси iPhone телефонини ҳимояловчи механизм ихтиросини патентлади

Машҳур Apple бредни iPhone ерга тушиб кетганда экранни ҳимояловчи махсус механизм учун патент олди. Бу ҳақда AQSH патентлар бюроси расмий сайтиъга асосланиб Terabayt.uz сайти хабар бермоқда.

Лойиҳага кўра, смартфон юзасига махсус жажжи йиғма “оёқчалар” ўрнатилади. Ерга қулаш чоғида улар автоматик тарзда очилади ва аппарат экранини асраб қолади.

Технология iPhone`нинг кейинги “авлодлари”да қўлланиладими-йўқми, ҳозирча бунга аниқлик киритилмаган. Чунки мазкур ихтиро ҳам смартфонни экстремал ҳолатда тўлиқ ҳимоялай олмайди.

Business Insider нашрининг ёзишича, Apple компанияси фақат маркетинг мақсадларини кўзлаган ҳолда мазкур лойиҳада қатнашган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru