Apple iPhone эгаларидан 5 млн доллар тунади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Apple iPhone эгаларидан 5 млн доллар тунади

Apple iPhone эгаларидан 5 млн доллар тунади

Уильям Скотт ва Сьюзанн Шмидт Филлипс Apple компаниясини судга берди. Фойдаланувчилар даъво аризасида iPhone’лари операцион тизимини iOS 9 гача янгилагандан сўнг, трафик харажатлари сезиларли даражада ошганлигидан шикоят қилмоқда. Бу ҳақда «Hi-Tech Mail.ru»га асосланиб Daryo.uz хабар бермоқда.

Натижада мобил интернетдан фойдаланганлик учун ҳисоб беш миллион долларни ташкил этди. Фойдаланувчиларнинг сўзларига қараганда, барчасига янги операцион тизимда пайдо бўлган «Wi-Fi ёрдам» функцияси айбдор. Бунда iOS 9 мобил интернет ва Wi-Fi орқали уланиш сифатини таққослаб кўради ва тезлиги юқори канални танлайди. Бунда текин Wi-Fi’дан пуллик мобил уланишга ўтишни тасдиқлаш ҳақида сўров юборилмайди. Натижада интернетнинг унумли ишлаётганидан хурсанд бўлган фойдаланувчи бу унга қанчага тушаётганлигини хаёлига ҳам келтирмайди.

Кўплаб шикоятларга жавобан Apple ўзининг расмий сайтида «Wi-Fi ёрдам» функциясининг тўлиқ тавсифини келтирди. Агар мобил интернетингиз чексиз бўлмаса, ушбу функцияни ўчириб қўйиш тавсия этилади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru