Eurasia Mobile Challenge лойиҳаси доирасида Тошкентда “Acceleration Day” бўлиб ўтди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Eurasia Mobile Challenge лойиҳаси доирасида Тошкентда “Acceleration Day” бўлиб ўтди

Eurasia Mobile Challenge лойиҳаси доирасида  Тошкентда “Acceleration Day” бўлиб ўтди

Beeline мобил иловалар ҳалқаро танловининг кўрсатмали тадбирини муваффақиятли ўтказди. 23 октябр жума куни Wyndham меҳмонхонасининг Silk Road залида Eurasia Mobile Challenge 2015 лойиҳасининг машқ куни – Acceleration Day бўлиб ўтди, у ерда республиканинг турли ҳудудларидан ўнлаб иштирокчи гуруҳларнинг юздан зиёд вакиллари қатнашдилар.

Unitel‘нинг жамоатчилик билан алоқалар хизмати раҳбари Ораз Абдуразаков: “Декабр ойида биз уч энг яхши гуруҳни танлаймиз, улар 2016 йилнинг бошида Москвада бўлиб ўтадиган ҳудудий финалда Ўзбекистонни намоён этадилар. Кейин эса уч ҳудудий финалист бошқа ҳудудий командалар билан беллашиш учун 2016 йилнинг 22-26 феврал кунлари Барселона шаҳрида Ҳалқаро мобил алоқа конгреси доирасида бўлиб ўтадиган Global Mobile Challenge танловига йўл оладилар”.

Тренинг чоғида иштирокчиларга тақдим этилган маълумот, ватанимиздаги мобил иловаларни кашф этувчиларнинг ғояларини муваффақиятли амалга оширишларига кўмак беради. Бу мақсадда Тошкентга лектор сифатида чет эллик венчур инвестори Макс Гурвиц - CCC Startups фонди ва Startup AddVenture лойиҳасининг асосчиси таклиф этилди. Воқеани шарҳлар экан, у қуйидагиларни қайд этди: “Фаолиятларини энди бошлаган стартаплар кўп ҳолларда бозор учун қизиқ бўлмаган ғояларни қуриб, у ким учун керакли эканлиги, уни қандай қилиб оммабоп қилишни яхши тушунмайдилар. Ақлли ва иқтидорли ёшлар ҳар бир ерда бор, ўйлайманки Eurasia Mobile Challenge каби тадбирларнинг мақсади – бу ҳар бир мамлакатдаги энг яхши ғояларга жаҳон майдонида ҳалқаро эътирофга эга бўлиб кейинги босқичга чиқиш учун имкон бериш”.

Ҳар бир иштирокчининг асосий вазифаси – ўз мамлакати учун мобил ечимни тақдим этиш, кейин эса ушбу моҳиятни ҳайъатларга тақдим этишдир. Иштирокчиларни рўйҳатдан ўтказиш 30 октябр кунига қадар www.eurasiamobilechallenge.com сайти орқали давом этади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru