iPhone 6'га жуда ўхшаш бўлган 6 та арзон смартфон » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

iPhone 6'га жуда ўхшаш бўлган 6 та арзон смартфон

iPhone 6'га жуда ўхшаш бўлган 6 та арзон смартфон

«Hi-tech.mail.ru» нашри Apple компаниясининг iPhone смартфонларига жуда ўхшаш бўлган бошқа бренд қурилмаларини санаб ўтди. Булар — Lenovo S90, Lenovo S60, ZTE Blade X7, ZTE Blade S6, Meizu M2 Note ва teXet iX-maxi. Бироқ улар нарх жиҳатидан iPhone’дан анча арзон.

Lenovo S90

Lenovo S90 Android’да ишлаб, доира шаклидаги Home тугмасига эга бўлмаса-да, яхлит металл корпуси, динамиклар, камералар ва вспишканинг жойлашуви, пластик антенна, шунингдек, 6,9 миллиметрлик қалинлиги ва 129 граммлик оғирлиги билан iPhone 6’га ўхшайди. Нарх жиҳатидан эса ундан қарийб уч баравар арзон — 265 доллар (iPhone 6’нинг нархи — 700 доллар).

Lenovo S60

Lenovo S60’нинг рангли вариантларини iPhone 5c билан, қора ва оқ рангдагиларини эса iPhone 6 билан адаштириб юбориш мумкин. 128 г оғирлик, 7,7 мм қалинлик, 5 дюйм ва 720×1280 пикселли экран, 2 Гб тезкор хотира (iPhone’да 1 Гб), 13 мегапикселли камера (iPhone’да 8 МП) унинг муваффақиятини таъминлайди. Шу билан бирга, у iPhone’дан анча арзон туради — 220 доллар.

ZTE Blade X7

Ушбу қурилма ташқи жиҳатдан iPhone’нинг айнан нусхаси бўлмаса-да, унга жуда ўхшайди. Техник хусусиятлари бўйича Хитой смартфони iPhone’ни ортда қолдиради: 2 Гб тезкор хотира, 120 г оғирлик, 5 дюймли экран ва ҳоказо. Нархи эса 190 доллар.

ZTE Blade S6

Бу смартфонга эса ҳатто Home тугмасини ҳам жойлаштиришди. Қурилманинг ҳажми iPhone 6’никидан сал кичикроқ ва пластик деталлардан холи. ZTE Blade S6’ни 202 долларга харид қилиш мумкин.

Meizu M2 Note

Мазкур қурилма ўз ичига iPhone 6, Samsung Galaxy S ва бошқа турли брендлар сифатларини олган. Унинг экрани остидаги тугма Home ҳамда Galaxy’нинг марказий тугмаси «чатишмаси»дир.

Meizu M2 Note’нинг расмий нархи — 250 доллар, бу iPhone 6 нархининг учдан бирига тенгдир.

teXet iX-maxi

Россиянинг tеХеt смартфони икки хил — maxi ва mini версияларда чиқарилди, уларнинг биринчиси iPhone 6, иккинчиси iPhone 5c’га жуда ўхшаш. Юқори ва пастки қисмдаги пластик деталлар, корпус шакли, камера, микрофон, вспишка, динамикнинг жойлашуви, рамка ва экран iPhone’ни тўлиқ такрорлайди. Бироқ Россия смартфони 180 доллар туради, бу эса iPhone 6 нархининг чорак қисмига тенг.

Ноябрь ойида эса бозорга iPhone 6’нинг яна бир репликасига айланиши кутилаётган HTC One A9 чиқади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru