Жаҳонда илк бор 5G тизими яратилингани эълон қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Жаҳонда илк бор 5G тизими яратилингани эълон қилинди

Жаҳонда илк бор 5G тизими яратилингани эълон қилинди

Жанубий Кореянинг SK Telecom алоқа компанияси мобиль интернетнинг бешинчи авлоди бўлмиш 5G яратилингани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда CNet'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Айни дамда Жанубий кореяликлар жаҳонда энг тез интернетдан фойдаланувчилар ҳисобланади. SK Telecom ер юзидаги энг йирик оператор бўлиб, илк бор 5G тизимидан фойдаланадиган оператор бўлиши кутилмоқда. Компания сониясига 19,1 Гбит тезликда ишлайдиган интернет тавсия этмоқчи. Бу айни дамдаги сониясига 25 Мбит ишлайдиган 4G тизимидан 1000 марта кучли демакдир. Бунақа тезлик 2 ГБ ҳажмга эга бўлган фильмни сонияларнинг маълум бир қисмида юклаб олиш мумкин бўлади.

Манбаларда келтирилишича, АҚШ ушбу тизимга 2017 йилда, Австрлия эса 2020 йилда ўтишни режалаштирган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru