Apple компанияси 11 ноябрдан iPad Pro планшетларини сотувга чиқаради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Apple компанияси 11 ноябрдан iPad Pro планшетларини сотувга чиқаради

Apple компанияси 11 ноябрдан iPad Pro планшетларини сотувга чиқаради

Apple компанияси маҳсулотларига бағишланган 9to5mac нашрининг маълум қилишича, Apple 11 ноябрдан iPad Pro планшетларини сотувга чиқаришни режалаштирмоқда. Шу куни планшетни оддий дўконларда ва онлайн-савдо орқали сотиб олиш мумкин бўлади. iPad Pro учун аксессуарлар, Apple Pencil стилуси ва Smart Keyboard ғилоф-клавиатураси ҳам 11 ноябрдан сотила бошланади.

Компания ушбу энг катта ўлчамли iPad планшетини сентябрдаги тақдимотида янги iPhone смартфонлари билан бирга намойиш қилган эди, бироқ унинг сотувга чиқарилиши борасида аниқ муддатларни маълум қилмаганди.

Планшет диагонали 12,9 дюймли дисплей билан жиҳозланган. Кўрсатиш қобилияти 2732х2048 нуқтани ташкил қилади. Экран тахминан Retina-дисплейли MacBook Pro каби 5,6 млн нуқтадан иборат. Планшет стилуси Apple Pencil алоҳида таҳсинга сазовор. Босим ва эгилишга таъсирчан датчиклар қўлнинг босиш кучи ва ҳолатини аниқлай олади. Фойдаланувчи чизиқ қалинлигини бошқара олади, енгил штрихлар ва бошқа тасвирий эффектлар ярата олади.

iPad Pro учун нархлар қуйидагича: 32 Гб ли модель – 799 доллар; 128 Гб ли – 949 доллар; 128 Гб ва LTE’ли модель 1079 доллардан сотилади. Стилус Pencil 99 доллар, Smart Keyboard ғилоф-клавитура 169 долларга айланади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru