Beeline симли Интернети хизматлари учун тўловларни энди Beepul орқали амалга ошириш мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Beeline симли Интернети хизматлари учун тўловларни энди Beepul орқали амалга ошириш мумкин

Beeline симли Интернети хизматлари учун тўловларни  энди Beepul орқали амалга ошириш мумкин

Beeline симли Интернет хизматлари учун тўловларни Beeline Uzbekistan мобил иловасидаги Beepul тўлов хизмати орқали амалга ошириш мумкин эканлиги хабар беради.

“Симли Интернет тариф режалари такомиллаштирилгани ҳақида хабар берганимизга кўп бўлмади, бугун эса хизматлар учун тўловларни амалга оширишда абонентларимизга қўшимча имкониятлар яратмоқдамиз, – дейди Buzton ҚК бош директори Ораз Абдуразаков. – Ушбу лойиҳанинг ишга туширилиши компаниямизнинг мижозларга юқори даражада хизмат кўрсатишга интилишини яна бир бор тасдиқлайди”.

Эслатиб ўтамиз, мазкур йилнинг центябр ойида Beeline Beepul тўлов тизимини ишга туширди. Хизматдан фойдаланиш учун Beeline Uzbekistan мобил иловасини янгилаш лозим.

Тўлов банк картаси (UZCARD Online) ёрдамида ҳам абонент сўрови бўйича, ҳам автоматик равишда комиссиясиз амалга оширилади. Қўшимча чиқимларсиз роумингда бўлганда ҳам балансни тўлдириш мумкин, шунингдек бир нечта пластик карталарни рўйҳатдан ўтказиш ва тўлов натижалари ҳақида SMS хабар ҳам олиш мумкин. Beepul хизмати Android ОТ ишлайди.

Тафсилотлар www.beeline.uz сайтида.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru