Facebook телепортацияни амалга оширмоқчи » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Facebook телепортацияни амалга оширмоқчи

Facebook телепортацияни амалга оширмоқчи

Facebook ижтимоий тармоғи 2025 йилга бориб виртуал телепортацияни амалга оширувчи қурилмани яратишни режалаштирган. Бунда инсон виртуал кўчган муҳитни реал воқеликдай ҳис қилади, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти.

Facebook техник директори Майк Шрепфер фикрига кўра махсус қурилмага эга бўлган фойдаланувчи “географик чегаралардан қатъи назар қаерда ва ким билан бўлишни истаса, амалга ошира олади”.

Виртуал воқеликни вужудга келтириш учун компания такомиллаштириш ишларини олиб боради. Биринчидан, 2016 йилга бориб компания Oculus Touch контроллерини ишга туширмоқчи. Контроллер фойдаланувчининг қўл ҳаракатларини кузатиб, виртуал оламдаги бошқа объектлар билан муносабатга киришишига имкон беради. Иккинчидан, мутахассислар инсонни ўраб турган муҳитнинг моделини яратишади ва бу тасвирни реал вақтда виртуал воқеликка жойлаштиришади. Учинчидан, Medium дастури ёрдамида фойдаланувчилар уч ўлчамли объектларни ўзлари лойиҳалаштиришлари мумкин.

Мақсадни рўёбга чиқариш йўлида биринчи қадам Oculus Rift виртуал воқелик кўзойнаги бўлади. У 2016 йил бошида сотувга чиқарилиши кутилмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru