Gmail мактубларга мустақил жавоб берадиган Smart Reply хизматига эга бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Gmail мактубларга мустақил жавоб берадиган Smart Reply хизматига эга бўлди

Gmail мактубларга мустақил жавоб берадиган Smart Reply хизматига эга бўлди

Gmail мобил дастури мактубларга мобил қурилмалардан тезкор жавоб бериш учун учта қисқа вариант таклиф этувчи Smart Reply хизматига эга бўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» га асосланиб «Daryo» нашри хабар бермоқда.

Сунъий интеллект аввал олинган мактублар ва жавоблар таҳлили асосида битта кнопка ёрдамида танлаш мумкин бўлган вариантларни таклиф этади. Жавоблар аниқ бўлиши учун сунъий интеллектни маълум муддат мобайнида ўргатишга тўғри келади. Шу билан бирга, фойдаланувчиларнинг ўзлари ҳам мазкур жараёнга қўшилиши мумкин.

Инглиз тилидаги Smart Reply хизматидан шу ҳафтадан бошлаб Google Play ва App Store орқали фойдаланиш имконияти туғилади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru