Олимлар мобил телефонларнинг соғлиқ учун безиён эканлигини исботлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Олимлар мобил телефонларнинг соғлиқ учун безиён эканлигини исботлади

Олимлар мобил телефонларнинг соғлиқ учун безиён эканлигини исботлади

Мобил телефонлар ва электр узатиш линияларидан ажраладиган электромагнит нурланиш инсон соғлиғига зарар келтирмайди. Бу ҳақда Буюк Британиянинг Манчестер университети олимларига таяниб, The Telegraph хабар берди.

Олимлар мобил қурилмаларнинг электромагнит майдонлари бепуштлик ва саратонни келтириб чиқариши, шунингдек болаларда оққонлик пайдо бўлишига олиб келиши ҳақидаги гипотезани текшириб кўришга қарор қилди.

Манчестер кимёгарлари кучсиз магнит майдонининг флавопротеинлар — асаб тизимини бошқаришда ва ДНКнинг қайта тикланишида муҳим рол ўйновчи оқсилларга таъсирини ўрганди. Маълум бўлишича, нурланиш уларнинг фаолиятига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.

«Флавопротеинлар электронларни бир жойдан иккинчи жойга кўчириб ўтказади. Бу йўлда кўпинча тез парчаланадиган радикал жуфтликлар пайдо бўлади. Улар иштирокидаги биокимёвий реакциялар электромагнит нурланишлар таъсири остида зарар кўриш учун номзодлардан бири ҳисобланади. Бироқ одам организмидаги реакция шароитлари остида кучсиз магнит майдонининг биокимёвий таъсири нулга интилади», — деди тадқиқот муаллифларидан бири Алекс Жонс.

«Шубҳасиз, қўшимча тадқиқотлар талаб этилади, бироқ бу тажриба бизга электр узатиш линиялари, мобил телефонлар ва шунга ўхшаш бошқа қурилмалар инсон учун хавфсиз эканлигини етарлича аниқлик билан айтиш имконини беради», — деди мақоланинг яна бир муаллифи Найжел Скраттон.

Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru