Хитойда Apple ҳимоясини бузиб, iPhone 6'га қўшимча хотира ўрнатиш хизмати йўлга қўйилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хитойда Apple ҳимоясини бузиб, iPhone 6'га қўшимча хотира ўрнатиш хизмати йўлга қўйилди

Хитойда Apple ҳимоясини бузиб, iPhone 6'га қўшимча хотира ўрнатиш хизмати йўлга қўйилди

Хитойдаги бир нечта дўконлар қўшимча тўлов эвазига iPhone 6 фойдаланувчиларига уларнинг смартфонлари хотирасини кенгайтириб беришни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда SlashGear'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

128 ГБ хотира ўрнатиш 92 долларни ташкил қилса, 64 ГБ хотира ўрнатиш эса 71 долларга тенг.

Ушбу хизмат бир қарашда оддий туюлса-да, аслида жуда мураккаб жараён ҳисобланади. Сабаби Apple бундай ҳолатлар учун махсус ҳимоя ишлаб чиққан. Унга кўра, смартфон хотира модули серия рақами ҳамда унга ўрнатилган дастурнинг тўғри эканини текширади.

Ҳозирда ушбу хизмат фақатгина iPhone 6 смартфонига кўрсатилмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru