«Миллионлар яқин!»: «Ёшлар» телеканалининг жонли эфирида 125 миллион сўм ўйналади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Миллионлар яқин!»: «Ёшлар» телеканалининг жонли эфирида 125 миллион сўм ўйналади

 «Миллионлар яқин!»: «Ёшлар» телеканалининг жонли эфирида 125 миллион сўм ўйналади

UMS (Universal Mobile Systems) мобил алоқа оператори ўтказаётган “Миллионлар яқин!” акциясининг ғолиблари 18 октябр куни соат 13.15да «Ёшлар» телеканалининг жонли эфирида аниқланади.

Ўша куни ўн нафар UMS абонентининг ҳар бири 1 000 000 сўмлик совринларга эга бўлади, акциянинг уч нафар иштирокчиси 5 000 000 сўмдан олишади. Акциянинг бош соврини эса 100 000 000 сўмни ташкил этади.

Соврин фонди 125 000 000 сўмга тенг бўлган ушбу акцияда шу йилнинг 10 сентябридан 31 октябригача уяли алоқа хизматларидан 7 доллардан ортиқ суммага фойдаланган ҳар бир янги ва амалдаги абонент иштирок этмоқда. Ҳозирда компания акция иштирокчиларига СМС-хабар юбориб, ютуқ ўйналадиган аниқ вақт ҳамда телеканал номини маълум қилмоқда.

“Миллионлар яқин!” акциясининг шартлари билан UMSнинг расмий http://ums.uz/uz/tariff/10836 сайтида батафсилроқ танишиш мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru