“Google Translate”га ўзбек тили қўшилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

“Google Translate”га ўзбек тили қўшилди

“Google Translate”га ўзбек тили қўшилди

Google Translate автоматик таржима онлайн-сервиси тиллари рўйхатида ўзбек тили ҳам пайдо бўлди. Эндиликда ўзбек тилидаги матнларни бошқа тилга ўгириш, бошқа тилдаги матнларни эса ўзбекчага автоматик таржима қилиш имконияти мавжуд бўлади.

Google Translate хизматида ўзбек тили янги ишга тушгани сабабли бир қатор камчиликларга эга эканини кўриш мумкин. Бу борада ижтимоий тармоқлардаги муҳокамаларда ҳам ўқиш мумкин. Жумладан ибораларнинг нотўғри таржима қилинаётгани ва бутунлай тескари маънодаги таржималар ҳам мавжудлиги аниқланган.
“Google Translate”га ўзбек тили қўшилди

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Google Translate хизмати жорий йил бошида янги тилларни, жумладан ўзбек тилини ҳам қўшиш бўйича кўнгиллиларни ҳамкорликка чақирганди. Улар махсус манзил – орқали рўйхатдан ўтиб, исталган хоҳловчи лойиҳа волонтёрига айланиши мумкинлиги, ёрдам бермоқчи бўлганлар нафақат ўзбек, балки инглиз тилини ҳам билишлари кераклиги таъкидлаб ўтилганди .

Google Translate – бепул таржима хизмати бўлиб, унда нафақат алоҳида сўзларни, балки бутун бир матнлар ва вебсайтларни ҳам таржима қилиш мумкин. Ҳозирги вақтда сервис 90та тилни қўллаб-қувватлайди.

Google таржимони юз миллионлаб ҳужжатлардаги ўзига хос иборалардан фойдаланиб, улар асосида таржиманинг энг яхши вариантини ишлаб чиқади. Одамлар томонидан таржима қилинган матнлардаги бир хил тузилмаларни топиб, сервис гап таржимаси бўйича ўз таклифларини ҳам бериши мумкин. Катта ҳажмдаги матнлардан стандарт қисмларни излаш жараёни статистик машина таржимаси деб аталади.

Манба: www.Kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru