Роботларга дўкон пештахталарини назорат қилиш ишониб топширилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Роботларга дўкон пештахталарини назорат қилиш ишониб топширилди

Роботларга дўкон пештахталарини назорат қилиш ишониб топширилди

Simbe Robotics компанияси дўкон пештахталарида барча маҳсулотларнинг етарлича миқдорда мавжудлиги ортидан назорат олиб борувчи роботни яратди. Бу ҳақда MIT Technology Review'га асосланиб Kun.uz нашри хабар бермоқда.

Дўкон пештахталарини сканер қилувчи Tally номли янги робот харидорларни қуруқ қўл билан қолдирмайди. Робот дўкон стеллажлари орасида ҳаракатланиб, уларни маҳсулотлар билан тўлғазиб боради. Робот ихтирочиларининг айтишича, робот ритейлерларга миллиардлаб доллар тежашга имкон беради, чунки у стеллажларни одамдан кўра тезроқ назорат қила олади.

Робот ғилдиракли асосда ҳаракатланади ва дўкон пештахталарини барча маҳсулотларнинг мавжудлигига сканерлайди, маҳсулотларнинг миқдори, уларнинг омборда бор-йўқлиги ва кўрсатилган нархнинг тўғрилиги ҳақида маълумот тўплайди.

“Техник нуқтаи назардан роботнинг истиқболи порлоқ кўринади”, деб айтди Карнеги-Меллон университети профессори Мануэла Велозу.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru