YouTube Facebookни ўғирликда айблади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

YouTube Facebookни ўғирликда айблади

YouTube Facebookни ўғирликда айблади

YouTube видеохостинги Facebook ижтимоий тармоғини видеоларни ўғринча кўрганликда ва унинг фойдасини ўзлаштирганликда айблади. YouTube даъвосига кўра, фейсбукда алгоритм ижтимоий тармоққа юкланган видео тепароқда кўрсатиладиган қилиб созланган, бошқа платформаларда эса пастда. Бундан ташқари, видео кўриш бошланишидан атиги 3 сония ўтгач, ҳисоблагич 1 марта кўрилган деб санайди. Facebook фойдани муаллиф контенти билан баҳам кўрмайди. Даъвогар статистикасига кўра 2015 йилнинг биринчи кварталида фейсбукда кўрилган энг машҳур 1000 видеодан 725таси аввалроқ ютубга юкланган, сўнг ундан кўчириб ижтимоий тармоққа жойланган. Facebookнинг бу амали ортидан видеонинг асл муаллифлари 17 млрд доллар зарар кўрган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru