Google акциялари нархи рекорд даражада ўсди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Google акциялари нархи рекорд даражада ўсди

Google акциялари нархи рекорд даражада ўсди

Google Inc. компаниясининг акциялари жума кунги савдоларда 16,3 фоизга ўсиб, рекорд даражадаги 699,62 долларлик қийматни ташкил қилди. Компания капитализацияси бир уринишда 66,9 млрд долларга ўсди. Бу ҳақда MarketWatch'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Манбанинг ёзишича, 13 ноябрь кунги савдолар якунида Google капиталининг умумий миқдори 478 млрд долларни ташкил қилган.

«Google бозордаги нархи битта сессия вақтида Уолл-стрит рўйхати бўйича рекорд даражага етди Apple Inc. капитализациясини ортда қолдирди», — дейилади хабарда.

2012 йилнинг 25 апрель куни Apple акцияларининг кунлик ўсиши 46 млрд долларни ташкил қилганди. Бешта брокерлик компаниялари JPMorgan, Bernstein Research, Nomura Research, Jefferies ва Evercore Google`нинг кейинги 12 ойда акциялар нархи 800 долларгача чиқишини башорат қилишмоқда.

Агар акциялар қиймати 800 долларни ташкил қилса, Google капитализация 547 млрд долларга етади. Натижада Google Apple компаниясидан кейин бозор нархида 500 млрд доллардан ошган иккинчи корхона сифатида қайд қилинади.

Ҳозирда Apple капитализацияси 740 млрд долларга баҳоланган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru