“Google” 2014 йилда энг кўп қидирилган сўзлар рўйхатини эълон қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

“Google” 2014 йилда энг кўп қидирилган сўзлар рўйхатини эълон қилди

“Google” 2014 йилда энг кўп қидирилган сўзлар рўйхатини эълон қилди

“Google” компанияси 2014 йил натижаларига кўра энг кўп қидирилган сўзлар рўйхатини эълон қилди. Бу лойиҳа учун махсус “Year in search” номли сайт ҳам очилди. Сайтда икки йирик бўлим мавжуд бўлиб, улардан бирида фойдаланувчилар охирги 12 ой ичидаги муҳим воқеаларни кўриш мумкин бўлса, иккинчисида барча машҳур сўровларни бўлимларга бўлинган ҳолда кўриш мумкин.

“Google” бош саҳифадаги ҳар бир машҳур воқеа ҳақида кичик мақола тайёрлаган. Масалан, сайтда Малайзиянинг “Boeing” самолёти йўқолиши воқеалари кетма-кетликда берилган. “MH370” рақамли рейси 2014 йил давомида 200 миллион маротаба қидирилган бўлса, “MH370 топилди” сўзи ундан 14 маротаба кўпроқ қидирилган.

“Google” Мэттью Макконахи ва Идина Мензелнинг рақобатига алоҳида эътибор берган. Икки машҳур ҳам 2014 йилда катта ютуқларга эришди. Макконахи “Оскар” мукофотига сазовор бўлган бўлса, Мензел “Совуқ юрак” мультфильмига айтилган саундтрэк билан машҳур бўлди.

2014 йилнинг энг муҳим воқеалари Робин Уильямснинг вафот этгани, футбол бўйича жаҳон чемпионати ҳамда Эбола вируси бўлди. Энг машҳур инсонлар рўйхатида Женнифер Лоуренс биринчи ўринни эгаллади. Ундан кейинги ўринларни Ким Кардашьян ҳамда Жюли Гайе эгаллади. Йилнинг энг машҳур гаджети “iPhone 6”, кейинги ўринларни “Samsung Galaxy S5” ҳамда “Nexus 6” смартфонлари эгаллади.

Россияда энг машҳур инсонлар номига Жанна Фриске ҳамда Юлия Липницкая сазовор бўлишган бўлса, йилнинг энг муҳим воқеаси Сочида бўлиб ўтган “Олимпиада-2014” ўйинлари бўлди. Шунингдек, 2014 йилда россияликлар энг арзон компьютерни қаердан сотиб олишни, тухумни қандай қилиб бўяш ҳамда “Голос” шоусида тез-тез пайдо бўлиб турадиган Пелагея қандай қилиб озганлигини кўпроқ қидиришган.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru