Рублнинг қадрсизланиши “Apple”нинг Россиядаги онлайн-дўконининг иккинчи марта ёпилишига сабаб бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Рублнинг қадрсизланиши “Apple”нинг Россиядаги онлайн-дўконининг иккинчи марта ёпилишига сабаб бўлди

Рублнинг қадрсизланиши “Apple”нинг Россиядаги онлайн-дўконининг иккинчи марта ёпилишига сабаб бўлди

Катта эҳтимол билан, Россияда Apple компанияси маҳсулотлари нархи яна ошади. Хабар беришларича, Apple Online Store онлайн-дўкони нархларни қайта кўриб чиқиш учун вақтинча ёпилган.

“ТАСС”нинг Apple вакилига асосланиб хабар беришича, онлайн-дўконнинг ёпилиши “рубль курсининг фавқулодда кескин ўзгариб тургани билан боғлиқ”.

Нархлар қайта кўриб чиқилганидан сўнг, “Apple Store” ўз ишини яна қайта бошлайди, унгача эса “юзага келган ноқулайликлар учун” россияликлардан узр сўрамоқда.

Яқинда, 26 ноябрь куни, рублнинг қадрсизланиши натижасида ўз гаджетлари нархини тахминан 25-27 фоизга ошириш мақсадида, Россиядаги “Apple Store” онлайн-дўкони ёпилган эди. Шундан сўнг энг арзон iPhone 40 минг рублдан сотилиши бошланганди.

Қайд этиш жоиз, “Apple”нинг мобил қурилмалар бозоридаги асосий рақобатчиси – Жанубий Кореянинг “Samsung” компанияси ҳам Россияда ўз смартфонлари ва планшетлари нархини оширмоқда.

Манба: Kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru