Google Play: Beeline абонентларида мобил Интернет сифатини ўлчаш имкони пайдо бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Google Play: Beeline абонентларида мобил Интернет сифатини ўлчаш имкони пайдо бўлди

Google Play: Beeline абонентларида мобил  Интернет сифатини ўлчаш имкони пайдо бўлди

Beeline Mobile Quality Analyzer (MQA) иловасини Google Play онлайн-дўконида жойлаштирди. Энди ҳар бир Beeline абоненти Android ОТ бошқарувидаги смартфони орқали дастурни юклаб олиб, доимий равишда мобил Интернетнинг сифатини ўлчаш имконига эга.

Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг мижозлар тажрибасини ривожлантириш бўйича лойиҳа раҳбари Ораз Абдуразаков шундай деди: “Beeline - кўрсатилаётган хизматлар сифатини баҳолаш учун бевосита абонентларни жалб этган Ўзбекистондаги биринчи алоқа операторидир. Биз мижозларнинг танлов-истакларига мос келган очиқ хизмат кўрсатиш компаниясини барпо этмоқдамиз, MQА каби рақамли ечимлар эса мавжуд тармоқ қоплами ҳақида объектив қайта алоқага эга бўлишга ёрдам беради”.

Эслатиб ўтамиз, июл ойининг бошида Beeline Ўзбекистон учун ноёб бўлган Mobile Quality Analyzer тақдим этилаётган хизматларнинг сифатини тармоқда мониторинг қилиш дастури ишга туширилгани ҳақида эълон қилган эди. МQА ўлчов натижалари келгуси ишлаш, ҳисоботлар, графиклар ва бошқа аналитик маълумотлар яратиш учун маълумотлар базасида сақланиб қолади. Тармоқ ҳолати ва драйв-тестлар натижаларининг ички мониторинг жараёни ушбу маълумотлар билан тўлдирилади, бунинг натижасида тармоқни кенгайтириш ва самарали режалаштириш учун тўлиқ анализ яратиб берилади.

“Мазкур иловани ўзига ҳослиги шундаки, у автоном тизимда ишлайди ва балансдаги маблағни сарфламайди, шу билан бир қаторда ҳар бир фойдаланувчига самарали режалаштириш ва тармоқнинг оператив хизмат кўрсатиши учун ўз ҳиссасини қўшиш имконини беради. Бундан ташқари: MQA иловасини юклаб олиб, смартфонга ўрнатилса, 0611 рақамига қўнғироқ қилишни унутиш мумкин, чунки дастур интерфейси call-марказига сўровлар жўнатишга, кейин эса улар қайси босқичда эканлигини дастур орқали кузатишга ёрдам беради” – белгилаб ўтди Ораз Абдуразаков.

Бепул Mobile Quality Analyzer дастури Google Play‘да қуйидаги ҳавола орқaли мавжуд https://play.google.com/store/apps/details?id=com.qualinet.asimus

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru