Telegram ИШИДнинг 78 та каналини блок қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Telegram ИШИДнинг 78 та каналини блок қилди

Telegram мессенжери «Ироқ ва Шом ислом давлати» террорчилик ташкилоти билан боғлиқ 78 та очиқ канал блокланганини маълум қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

Telegram ИШИДнинг 78 та каналини блок қилди

Мессенжер маъмурияти хабарида қайд этилишича, очиқ каналлардан ИШИД диний тарғибот учун фойдаланаётгани ҳақидаги хабарлар компанияни хавотирга солган.

Хабар беришларича, блок қилинган каналларда 12 тилда тарғибот ишлари олиб борилган. Мессенжер келажакда очиқ каналларнинг маълумоти устидан шикоят қилиш имконини берувчи тугмани жорий этишни режалаштирмоқда.

TJournal маълумотларига кўра, Telegram мессенжери Apple компаниясининг талаби ва мобил дастурни App Store’дан ўчириб ташлаш билан таҳдид қилгани сабаб, ИШИД каналларини блок қилган.

16 ноябрь куни Россия Давлат думаси депутати Александр Агеев, Telegram диний ақидапарастлар орасида оммалашгани муносабати билан, Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бортниковдан россиялик фойдаланувчиларнинг Telegram’дан фойдаланишини чеклаш имконияти ўрганиб чиқишни сўраганди.

Агеевнинг ташаббусига жавобан, Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров сўзларни тақиқлашни таклиф қилганди. «Маълум бўлишича, террорчилар сўзлар воситасида мулоқот қилади», — деганди Telegram асосчиси.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru