Windows 30 ёшга тўлди: визуал тарих » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Windows 30 ёшга тўлди: визуал тарих

Шахсий компьютерлар инқилоби бундан 30 йил аввал айнан шу ҳафтада бошланган эди — Microsoft 1985 йил 20 ноябрь куни MS-DOS ўрнига янги тизим — Windows’нинг биринчи версиясини тақдим этганди.

Foto: The Verge

The Verge’нинг ёзишича, Windows 1.0 бугун биз фойдаланаётган Windows тизимларидан кескин фарқ қиларди. Шунга қарамай, компьютерлар учун мўлжалланган жаҳондаги энг оммабоп операцион тизимнинг сўнгги версияси — Windows 10’да ҳам 30 йил авваги тизимда кўрса бўладиган скролл-барлар, дроп-даун менюлар, ёрлиқлар, мулоқот ойналари ва Notepad ҳамда MS Paint каби дастурлар бор.

Мобил қурилмаларнинг оммалашиб, улар учун мўлжалланган операцион тизимлар кундан-кунга такомиллашиб бораётгани сабаб, 2045 йилда ҳам биз Windows’нинг кейинги 30 йиллик тарихига назар ташлашимиз эҳтимоли кам. Бугун эса Microsoft’ни Microsoft қилган операцион тизим ўтган давр мобайнида қанчалик ўзгарганини кузатишимиз мумкин.

Windows 1.0 (1985)

windows1.0
Ибтидо: Windows 1.0’да график интерфейс жорий этилган, унда сичқонча билан ишлаш мумкин эди, шунингдек, бир қатор муҳим дастурлар бор эди.

Windows 2.0 (1987)

windows2.0
Word ва Excel каби оммабоп дастурлар биринчи бўлиб Windows 2.0’да пайдо бўлган.

Windows 3.0 (1990)

windows3.11.0
Windows 3.0’да интерфейс сезиларли яхшиланган, янги Дастур ва Файл менежерлари пайдо бўлган. Тизимнинг 3.1 версиясида давр ўйини — «Сапёр» пайдо бўлган.

Windows NT 3.5 (1994)

windowsnt3.5.0
Windows NT’нинг иккинчи чиқиши — Windows NT 3.5’да Microsoft хавфсизликни таъминлаш ва файллар алмашинувига катта эътибор қаратди.

Windows 95 (1995)

windows95.0
Windows 95 — операцион тизим тарихидаги энг муҳим янгиланишлардан бири. Windows’да Start («Пуск») менюси татбиқ этилди, хилма-хил дастурлар, жумладан, Internet Explorer пайдо бўлди.

Windows 98 (1998)

windows98.0
Windows 98 тизими Windows 95’нинг муваффақиятлари ва компьютернинг ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш асосида тайёрланди. Microsoft бу сафар интернетга катта эътибор қаратди — тизимда интернет билан боғлиқ иш ва вазифаларни осонлаштиришга хизмат қилувчи Active Desktop, Outlook Express, FrontPage Express, Microsoft Chat, NetMeeting каби дастур ва функциялар мавжуд эди.

Windows ME (2000)

windowsme.0
Windows ME’да асосий урғу мультимедиага қаратилди, бироқ у яхши ишламас, кўп хатолик берарди. Windows Movie Maker дастури биринчи марта айнан МЕъда пайдо бўлди, Windows Media Player ва Internet Explorer каби дастурлар эса янгиланди ва яхшиланди.

Windows 2000 (2000)

windows2000.0
Windows 2000 аввалги версиялардан бири — Windows NT асосида бизнес билан боғлиқ мижозлар ва сервер компьютерлари учун ишлаб чиқилган эди.

Windows XP (2001)

windowsxp.0
Windows XP’да Microsoft’нинг шахсий ва бизнес компьютерларни уйғунлаштириш борасидаги ҳаракатлари мева берди. Бунгача Windows’нинг ҳеч бир версияси етти йил давомида бозорда етакчилик қилмаганди.

Windows Vista (2007)

windowsvista.0
Windows Vista худди Windows NT каби совуқ кутиб олинди. Microsoft компанияси Vista устида олти йил ишлаб, янги аэро-интерфейсни жорий этган ва хавфсизлик хоссаларини кучайтирган эди, бироқ буларнинг янги, яхшироқ компьютерда соз ишларди. Vista — Windows тарихидаги энг кўп танқид қилинган тизимлардан биридир.

Windows 7 (2009)

windows7.0
2009 йили Vista билан боғлиқ бўшлиқлар ўрнини тўлдириш учун Windows 7 чиқарилди — Microsoft корпорацияси тизимнинг иш самардорлигини ошириш ва фойдаланувчи интерфейсини яхшилаш устида кўп меҳнат қилгани сезилиб турарди. Windows 7 ҳозирда Windows’нинг энг оммабоп версиялардан биридир.

Windows 8 (2012)

windows8.0
Windows 8’да тизим кескин редизайнга учради — Microsoft «Пуск» тугмасидан воз кечиб, уни бошланғич экран билан алмаштирди. Ишчи столидаги эски дастурлар ўрнига эса «метро услуби»даги иловалар ишлаб чиқилди. Компания бу тизимни сенсор экранли ва планшетли компьютерлар учун мўлжаллаганди. Microsoft кўпчилик учун кутилмаган бу қадамдан сўнг, Windows’нинг келажагини жиддий ўйлаб кўришга мажбур бўлди.

Windows 10 (2015)

windows10.0
«Пуск»ка қайтиш: Windows 10’да ҳаммамиз учун таниш «Пуск» қайтди, Cortana, Microsoft Edge ва Xbox One каби янги функциялар қўшилди. Тизим асосан гибрид ноутбуклар ва планшетлар учун мўлжалланган.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru