Россияда давлат эҳтиёжлари учун хориж дастурий таъминотини харид қилиш тақиқланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Россияда давлат эҳтиёжлари учун хориж дастурий таъминотини харид қилиш тақиқланди

Россия бош вазири Дмитрий Медведев давлат ва муниципал эҳтиёжлар учун харидларда хориж дастурий таъминоти иштирокини тақиқлаш бўйича қарорни имзолади. Мазкур ҳужжат Россия ҳукумати сайтида эълон қилинди, дея хабар беради «Газета.ru».

Foto: “Mail.ru”

«Ҳужжатга биноан хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган дастурий таъминотни давлат ва муниципиал эҳтиёжлар учун харид қилишга тақиқ ўрнатилмоқда», — дейилади қарорга илова қилинган маълумотномада.

Ҳукумат қарорига кўра, буюртмачилар Россияда ишлаб чиқарилган дастурий таъминот билан чекланишга мажбур, бироқ зарур функциялар ва техник шартларга эга дастурий таъминот мамлакатда бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru