Apple қароқчиликка қарши дастурий таъминотдан рухсатсиз фойдаланишда айбдор эмас деб топилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Apple қароқчиликка қарши дастурий таъминотдан рухсатсиз фойдаланишда айбдор эмас деб топилди

Маслаҳатчилар ҳайъати Apple корпорациясини ContentGuard компаниясига (АҚШ) тегишли бўлган қароқчиликка қарши дастурий таъминот бўйича патентлар бузилишида айбдор эмас, деб топди. Бу ҳақда 20 ноябрь, жума куни Техас штатида бўлиб ўтган суд мажлиси якунларига кўра маълум қилинди, дея хабар беради «ТАСС».

Foto: EPA

ContentGuard медиафайллар ҳимояси учун ишлатиладиган дастурий таъминот бўйича қатор патентларни бузишда айблаб, 2013 йилда Apple’га қарши даъво қўзғаганди. Компания iTunes ва iBooks ўрнатилган Apple смартфон ҳамда планшетларида  дастурий таъминотидан рухсатсиз фойдаланилганини таъкидлаган. Орадан бир йил ўтгач, шу мазмундаги даъво Жанубий Кореянинг Samsung корпорациясига нисбатан ҳам қўзғатилган.

Ишни кўриб чиққан маслаҳатчилар ҳайъати Apple тарафини олди. Даъвода ишлаб чиқарувчи томонидан қанча маблағ талаб қилингани ҳозирча номаълум. ContentGuard адвокатлари компания суд мажлиси якунидан ҳафсаласи пир бўлганини билдирди.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru